Президент Мурожаатномаси: 2021 йилда
солиқ соҳасида нималар ўзгаради?

Келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади. Туризм,транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади. 20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади. Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга эълон қилинган мараторий муддати яна бир йилга узайтирилади. Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади,115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.Қ. Чоршанбиев,
туман Кенгаши депутати, ЎзМТП туман Кенгаши раиси.