Тумандаги фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига!

2020 йил якуни учун тақдим этиладиган 1-KB шакли (йиллик) давлат статистик ҳисоботини кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2021 йилнинг 26 февралидан кечиктирмай;
1-notijorat shakli (йиллик) Нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ), Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасаларидан ташқари) – давлат статистика органларига 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасалари йиғма ҳисоботини – давлат статистика органларига.давлат статистик ҳисоботини нотижорат ташкилотлари (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ дан ташқари) 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;
1-FX shakli (йиллик) давлат статистик ҳисоботини фермер хўжаликлари 2021 йилнинг 25 февралидан кечиктирмай;
1-NNT шакли (йиллик) ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиаллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2021 йилнинг 2 мартидан кечиктирмай статистика органларига интернет орқали тақдим этишлари шарт.
Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва вилоят статистика бошқармасининг www.surxonstat.uz сайтидан ёки жойлардаги туманлар, шаҳар статистика бўлимларидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Туман статистика бўлими
Тел: 76-46-52-716
94-589-77-72