Туманда 50 фоиз арзонлаштирилган гўшт маҳсулоти 22 минг сўмдан сотилди

Юртимизга коронавирус пандемияси тарқалиши билан саховатпеша, меҳр-оқибатли халқимиз бу синовни биргаликда енгишга енг шимарди. Туман ҳокими Р. Гаппаров ташшаббуси билан туман аҳолисини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида турли хил акциялар давом этаяпти. Хусусан, » Абубакир Зироатчи» фермер хўжалиги раҳбари Муродулла Ҳошимов томонидан туман марказий бозорда ташкил этилган ярмаркада 370 кг гўшт маҳсулоти 22 минг сўмдан аҳолига сотилди.