ҲАРБИЙ ҚИСМ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Қумқўрғон туманида жойлашган чегара қўшинлари 92 22 ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳарбийларнинг аёллари учун тикув цехи, уларнинг фарзандлари учун эса мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатиб келмоқда.
Туман ҳокими Р. Гаппаров сектор раҳбарлари билан биргаликда чегара қўшинлари ҳарбий қисмида бўлиб, бу ердаги шароитлар билан танишди. Ҳарбийлар билан суҳбатлашди. Хусусан, ҳарбий қисмдаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди ва совғалар улашди.