ИСТЕЪМОЛЧИЛАР МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Аҳолининг турмушини фаровонлаштириш намунали хизмат кўрсатишга ҳам боғлиқ. Хонадон соҳибларининг газ баллони бўлиб, зангори олов билан таъминланса турмуш кечириши ҳам шунга яраша осон кечади. Газ баллон билан таъминлашда сансолорликка йўл қўйилса камчилик кўпаяди. Чаёнтепа маҳалласида яшовчи истеъмолчилар Х. Ю. ва Х. С. ларнинг 2020 йил 25 ноябрь кунида Қумқўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раисига мурожаатида Қумқўрғон туман газ таъминоти бўлимига маиший газ баллони олиш учун бир неча марта мурожаат қилган бўлсада  эътиборсиз қолдирилаётганлигидан норози эканлигини маълум қилиб, амалий ёрдам сўради. Истеъмолчиларнинг мурожаатини белгиланган тартибда ўрганиб чиққан жамият мутахассислари ҳақиқатан ҳам газ таъминоти бўлими ходимлари фуқароларнинг ишларини ҳал этишни асоссиз кечиктириб келаётганлигини аниқлашди. Текширув жараёнида истеъмолчилар маиший газ баллони билан таъминланди.
               У. МАРДАНАҚУЛОВ,
                     туман ИҲҲҚЖ ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси