ОБОД ВА ОСОЙИШТА МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли “Жамиятда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этмоқда. “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи маҳалла фуқаролар йиғинларида эришилаётган ютуқлар, раис, раис ўринбосарлари, маслаҳатчилар комиссияларнинг раислари, уларнинг фаолиятида фаол қатнашаётган давлат органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ходимлари аниқланди.
“Шаҳар” маданият марказининг томошалар залида тақдирлаш тадбирлари ўтказилди. Сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудири, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошлиқлари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган раислар, раис ўринбосарлари ва уларнинг ходимлари қатнашди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Хидирова кириш гапи билан очди. Туман ҳокими Р. Гаппаров сўзга чиқиб маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, натижада қўлга киритилган ютуқлар, навбатдаги вазифалар ҳақида гапирди.
“Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичида фахрли ўринларни эгаллаган маҳаллалар, номинациялар бўйича мукофотга лойиқ топилганларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Халаки маҳалласи, раиси Ч. Саидов 1-ўринни, Қорсоқли маҳалласи раиси М. Худойқулов 2-ўринни, Мунчоқтепа маҳалласи раиси Т. Юсупов 3-ўринни эгаллади. Энг фидойи сектор раҳбари, маҳаллаларда фаол ишлаётган раислар, эгаллаб турган лавозимига тааллуқли вазифаларни бажараётган ўринбосарлар ва маслаҳатчилар, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда намунали хизмат кўрсатаётган инспекторлар, комиссияларнинг раислари, аҳоли бандлиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, соғлиқни сақлаш, спорт, баркамол авлод, маърифатпарварлик, оммавий ахборот воситасида энг фаол бўлган раҳбарлар, ходимлар мукофотланди.