Меҳр-мурувват мужассам

Мен Мурожаатномани ҳокимликдаги студиядан бевосита тинглаб, шу ернинг ўзида қатор вазифаларни ёзиб олдим. Барчамизга маълумки, 2020 йилда бутун дунё халқлари коронавирус пандемиясидан азият чекди. Бу ҳолат, афсуски, Ўзбекистонимизни ҳам четлаб ўтмади. Президентимиз томонидан кўрилган тезкор чора –тадбирлар, ишлаб чиқилган махсус дастурлар ижроси туфайлигина вирус оқибатларини юмшатишга, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга эришилди. Пандемия шароитида халқимиз ўзининг миллий қадрият, меҳр-оқибат, саховат ва мурувват каби азалий анъаналарига содиқ қолгани Мурожаатномада алоҳида эътироф этилди. Дарҳақиқат, нечоғли синовли кечган бўлса-да, 2020 йилда ҳам мамлакатимизда ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида узлуксиз фаолият давом этди. Янги саноат корхоналари барпо этилди. Янги иш ўринлари яратилди. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорида юқори баҳоланмоқда. Шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимини такомиллаштириш, қувватини ошириш ҳисобига ички бозорни кундалик эҳтиёж маҳсулотлари билан тўлдириш ишлари тўхтаб қолмади. Кўрилаётган чора-тадбирларнинг асл моҳиятида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бозорларимизни керакли кундалик эҳтиёж моллари билан тўлдириб бориш сингари масъулиятли вазифалар бор.                   Матлуба Махмудова,
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати