Мурожаатнома фикр ва мулоҳазалар

Ёшлар келажагимиз қанотлари
Н. Алланазаров,
туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари.

Маълумки, Юртбошимиз ўсмир – ёшларни етук инсонлар бўлиб вояга етишига, жамиятнинг етакчи, жонфидо аъзоси бўлишига доимо ғамхўрлик қилиб келмоқда. Бу галги Мурожаатномаларида ҳам ёшлар масаласига алоҳида тўхталдилар. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Мурожаатномада: “Буюк мутафаккир шоиримиз Мир Алишер Навоий ўз даврида ёшларга мурожаат қилиб,”қуёшлик истасанг,касби камол эт”, деб ёзганлар. Чиндан ҳам, одамларга қуёшдек беминнат нур таратишни, яхшилик қилишни истайдиган инсон камолотга интилиб, турли илм ва касб-ҳунарларни ўзлаштириши лозим”, деди Президентимиз. Зеро, халқимизда: ”Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир”, деган мақол бор. Ёшларнинг шижоатини, куч-ғайратини илм олиб, касб эгаллашга сафарбар этиш келажакда улар орасидан дунё илмига муносиб ҳисса қўша оладиган улуғ олимлар етишиб чиқишига замин яратади.