УРУҒЛИК ПАХТА ЕТИШТИРИШ ТЕНДЕР ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 23 декабрдаги “Сурхондарё вилоятида 2021 йилда ғўза ҳосилдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-684-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2021 йил 5 январдаги 02/020-2-сонли телефакс хабарномаси ижросини таъминлаш мақсадида Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун кластер ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида танлов ўтказиш талабларига мувофиқ танлов муддатлари 10 январдан 13 февралга қадар ўтказиш белгиланди.

2021 йил 11 февралгача фермер хўжаликлари ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт.

2021 йил 13 февраль куни тендер танлови ўтказилади.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими