Оилам

Шу десангиз оилада,
Битта ўғил, икки қиз.
Акам, синглим, камина,
Дадам, ойим яшаймиз.
Дипломат дадажоним,
Содда, камтар, меҳрибон.
Касбини сўрасангиз,
Тажрибали, билимдон.
Ойим эса ҳамшира,
Оқ халатли саришта.
Меҳрибоним, ягонам,
Биринчидир ҳар ишда.
Акамчи Абдурасул,
Оиламизда у масъул.
Орзусин сўрасангиз
Ҳарбий бўлмоқчи нуқул.
“Ҳабиба ким” –  десангиз,
“Ягона синглим” –  дейман.
“Ҳали жуда кичкина,
Беш ёшга тўлган” – дейман.
Мени-чи сўрасангиз,
Оддийгина Шодия.
Орзуим бор кичкина,
     Бўлсам дейман шоира.
Шодия РЎЗИЕВА,
33-сонли умумтаълим мактабининг
9 синф ўқувчиси