Биз доим биргамиз

Туман ҳокими Р.Гаппаров ташаббуси, саховатпеша ҳомийлар кўмагида «Коронавирусга қарши биргаликда курашамиз» шиори остида акциялар давом этмоқда. Мазкур акциялар доирасида, маҳаллаларда шакллантирилган ижтимоий-ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор бўлган 150 та оилалар ҳолидан хабар олинди. Оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи ўринбосари Ч.Қултаев ва туман бош имом хатиби Қ.Бойсариевлар бошчилигида уларга озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди. Юртимиз фаровонлиги учун дуога қўл очилиб, яхши ниятлар қилинди.