ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ

Янги йил байрамида,
Орзуларимиз бисёр.
Қорбобо, Қорқиз келиб,
Омад бўлсин бизга ёр.
Халталарида тўла,
Совғалари бор, қара.
Фақатгина янги йилда,
Уларни бунда кўр-а.
Қорбобонинг ёнида,
Қорқиз ягона жуда.
Совғаларни беришин,
Кутиб қолганмиз роса.
Шеърлар айтишни сўрайди,
Совғалардан беради.
Йилни яхши кутмасак,
Аёз ёмон кўради.
                                         Гулҳаёт Ҳакимова,
21-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси