ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ

 

Барчамиз янги йил байрамини нишонлаш арафасидамиз. Катта-ю кичик байрам шукуҳи, кўтаринки кайфият, ютуқлардан қувониш ҳислари барқ урмоқда.
2020-йил билан хайрлашиб, янги 2021-йил билан учрашиш арафасида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” номли тадбир ўтказишга қарор қилдик. Шу билан биргаликда таълим муассасаларида семинар ташкил этилди. Бизнинг 2-“Б” синфимизда ҳам тадбир ўтказдик.
Ўқувчилар ҳам Ўзбекистонда барча миллат халқлари яшаётганликлари ҳақида шеърлар айтди. Ўқув масканига келган барча ўқувчилар сифатида баркамол ўғил-қизлар тарбияланиб, замон билан ҳамнафас бўлиши учун кўпгина эзгу саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
Ҳар бир инсоннинг ёшлигида эришган ютуқлари келгусида турли синовлардан дадил ўтиб олиши учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтар экан. Биз таълим-тарбия бераётган барча ёшлар Мустақил Ўзбекистоннинг гуллаб яшнашига ўз ҳиссаларини қўшади, деган умиддамиз, албатта.
Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш дея фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, дона ва албатта, бахтли бўлишлари шарт учун билимимиз, куч ва ғайратимизни сарфлаймиз.
Азизлар, болаларнинг ҳар томонлама етук бўлиб ўсишлари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Буни ҳар куни, ҳар қадамда ҳис қилиб турибмиз.
Бугунги кунда ўзларининг ҳаётида пойдевор қураётган фарзандларимиздан, келажакда фахрланадиган инсонлар бўлишини кутиб қоламиз.
Жумагул Шолдирова,
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси