Фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди!

Давлатнинг турли идораларида сарсон-саргардон бўлган деярли барча фуқаролар, қанақа масалада бўлмасин албатта прокуратура органларига мурожаат қилишади. Прокуратура органлари ҳам жисмоний ва юридик шахсларга қонунда белгиланган тартибида амалий ёрдам бериб келмоқда.
Наманган вилоятида 2013 йилда давлат эҳтиёжлари учун уй-жойи бузилган фуқаро О.Розиқов турли идораларга учраб, олиб қўйилган ер майдонига мутаносиб равишда ер ажратишни сўраб мурожаат қилсада, аммо унинг югургани самарасиз кетди.
Наманган вилояти, Норин тумани, “Учтепа” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Чужа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган фуқаро О.Розиқовга тегишли, умумий ер майдони 894 кв.метрдан иборат, 4 хонали уй-жой Наманган вилоят ҳокимининг 30.05.2012 йилдаги 90-ф-сонли ҳамда Норин туман ҳокимининг 02.06.2012 йилдаги 55-ф-сонли фармойишларига асосан йўл-патрул хизмати масканини қайта қуриш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш муносабати билан юқоридаги уй-жой давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, бузилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомда (01.01.2020 йилгача амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низом), олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати компенсация қилиб берилиши, эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда — ушбу ҳуқуқ эгасига майдони аввалгисига тенг бўлган бошқа ер участкаси берилиши белгиланган.
О.Розиқовнинг бузилган уй-жойи учун компенсация ундириб берилган бўлсада, аммо туман ҳокимлиги томонидан 894 кв.метр ер майдони ўрнига 600 кв.метр ер майдони ажратиб берилган.
Фуқаро О.Розиқов берилмай қолган 300 кв.метр ер майдонини ажратилишини сўраб, етти йил давомида турли идораларга ариза билан мурожаат қилиб келган.
Мурожаати самарасиз кетганлиги сабабли орадан етти йил ўтиб, Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида, Наманган вилояти, Норин туман ҳокимининг 30.10.2020 йилдаги 854-сонли қарори билан давлат эҳтиёжлари учун О.Розиқовдан олиб қўйилган ер майдонига мутаносиб равишда, яъни муқаддам О.Розиқовга ажратилган 600 кв.метр ер майдонига қўшимча равишда 300 кв.метр ер майдони ажратилиши таъминланди.
Мурожаати ижобий ҳал этилганлиги учун Бош прокурор номига ёзма равишда О.Розиқов миннатдорчилик билдирди.
Ў. Акрамов,
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори
А. Бобомурадов,
Сурхондарё вилояти прокурори катта ёрдамчиси