Пиротехника… Эҳтиёт бўлинг!

Мана эски йил ортда қолиб, секин аста янги йил эшик қоқмоқда. Қишнинг барчага энг севимли бўлган Янги йил байрами кириб келмоқда. Янги йил янги орзулар, янги мақсадлар ва янги режалар демакдир. Бироқ бир яхшинг бир ёмони бор дегандек, шундай қувончли ва гўзал байрамда дилни ҳира қиладиган ҳолат борки, бу пиротехника воситаларидир. Тўғри байрамни бу воситаларсиз тасаввур қилиш қийиндир, аммо, қисқа вақт давом этадиган кўнгилочарликни деб бир инсоннинг бутун бир ҳаётига зиён етиши ҳеч гап эмас.
Байрам арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси афсуски ҳозирданоқ учраб турибди. Шундай ҳолатларни аниқлаш учун тезкор суруштирув тадбирлари Қумқўрғон туман ИИБ ТЭҚКБТ ходимлари томонидан ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча тумандаги дўконлардан бирининг пиротехника воситаларини яширин равишда сотаётган фуқаро А.Б исмли шахс Қумқўрғон тумани ИИБ ТЭҚКБ Т ва ЧЎТБ ходимлари томонидан қўлга олинди ҳамда тегишли маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳурматли воҳадошлар! Пиротехника воситаларидан эҳтиёт бўлинг. Ўзингиз ва фарзандларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг. Янги йил пиротехника воситаларисиз ҳам хурсандчиликларга бой ўтади.
Д. Луков,
Ш. Мўминов,
вилоят ИИБ Т ва ЧЎТБ ходимлари