Маиший газ баллонни истеъмолчига вақтинча фойдаланишга бериш тартиби

Маиший газ баллон вақтинча фойдаланишга табиий газ танқис ҳудудлар ҳамда табиий газ таъминотидан суюлтирилган газга мослаштирилган истеъмолчиларга берилади. Ушбу истеъмолчилар эҳтиёжи тўлиқ қоплангандан сўнг, бошқа суюлтирилган газ билан газлашган аҳоли хонадонларига берилиши мумкин. Маиший газ баллонни вақтинча фойдаланишга бериш шартнома асосида амалга оширилади.
Мазкур шартномани расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
• истеъмолчи аризаси;
• истеъмолчи паспортидан нусха;
• истеьмолчининг яшаш жойидан ва яшовчилар сони тўғрисидаги маълумотнома;
• газ таъминоти корхонаси билан тузилган суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда газ баллондан вақтинча фойдаланиш шартномаси;
• газ тармоғидан узилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
• табиий газдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;
• хонадонда жойлашган газ ускуналари эскизи нусхаси;
• уй кадастр ҳужжати.
Аҳоли хонадонларига вақтинча фойдаланишга берилган маиший газ баллондан фойдаланишда, унга зарар етказилса ёки йўқотилса маиший газ баллон таннархи ва таъмирлаш учун сарфланадиган харажатлар истеъмолчи томонидан қопланади.
Мазкур тартибда маиший газ баллонни қабул қилиш, сақлаш, тўлдириш, ташиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш юзасидан ёритилмаган барча ишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги меъёрий қоидалар талаблари асосида амалга оширилади.
“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати