ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И

2020 йил 19 декабрь                                 Қ-1924 сон
Тумандаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро    қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан
                      Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:
1. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси  билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган тумандаги аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари (С.Исаев), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ў. Холиқов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Б.Жумаев)  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туман худудидаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш хамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб борсинлар.
3. Мазкур қарор “Қумқўрғон садоси” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари (С.Исаев), туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ў. Холиқов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б. Жумаев) ва функционал вазифаларига кўра йўл соҳасига, тартиб ижросига масъул бўлган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилсин.
                           Туман  ҳокими:       Р. Гаппаров