Адлия-тадбиркорга дўст

Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси кўмагида амалга оширилиши режалаштирилган “Адлия – тадбиркорга дўст” лойиҳаси юзасидан Қумқўрғон туман Бош вазир қабулхонаси мудири Р. Мирзаев билан биргаликда туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тузилган тадбиркорлар томонидан қандай муаммолар мавжудлиги, уларни бартараф этиш бўйича аноним сўровномалар ўтказилиб келинмокда.
Шуни таъкидлаш керакки, мазкур лойиҳа илк маротаба амалга оширилаётган бўлиб, унда янгича ёндашув асосида тадбиркорларнинг фикрлари ва таклифларини ўрганиш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш тизими ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида амалга ошириш режалаштирилган.
Тумандаги Бўстон, Мунчоқтепа, Арслонбойли, Беш Қаҳрамон, Янгиер МФЙларда тадбиркорлар билан “Тадбиркорларни ноқонуний ҳомийликка жалб қилиб бўлмайди”-мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Бундан ташқари, 2020 йил 23 декабрда “Тадбиркор фаолиятига аралашма” шиори остида ижтимоий тармоқларда туман адлия бўлими томонидан сўровнома ўтказилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграммдаги “Huquqiy axborot” каналига ва Қумқўрғон туман адлия бўлимининг телеграмм группасига тўғридан тўғри савол бериш ва туман адлия бўлими мутахассислари томонидан тадбиркорлар саволларига жавоб олишда аъзо бўлиб, унда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан ҳар куни хабардор бўлиши таъминланмоқда.
Д.Худойқулова,
туман Адлия бўлими етакчи мутахассиси