СПОРТ ХАБАРИ

Тумандаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан кураш бўйича 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Болалар-ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақа жисмоний тарбия ўқитувчиси М. Султоновнинг ташаббуси билан ташкил этилди. Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан 120 нафар  полвон 8 та вазнда беллашдилар. Ҳакамлар барча вазнда ғолибларни аниқлади. 29 килограмм вазнда 82-сонли умумий  ўрта таълим мактабидан У. Қодиров (мураббийи Б. Назаров), 32 килограмм вазнда 27-сонли умумий ўрта таълим мактабидан С. Абраев (мураббийи Ж. Ёқубов), 35 килограмм вазнда 33-сонли умумий ўрта таълим мактабидан Ж. Турдиев (мураббийи С. Холиқулова), 38  килограмм вазнда 4-сонли умумий ўрта таълим мактабидан Д. Бозоров (мураббийи А. Чориев), 42 килограмм вазнда Ф. Турсунов (мураббийи Ж. Ёқубов), 46 килограмм вазнда 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида М. Янгибоев (мураббийи С. Холиқулова), 50 килограмм вазнда 25-сонли умумий ўрта таълим мактабидан С. Муродуллаев (мураббийси Н. Тоғаев), +50 килограмм вазнда 24-сонли умумий ўрта таълим мактабидан Б. Бегимов (мураббийи А. Чориев) ғолиб чиқди. 90-100 килограмм вазнда 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси С. Менглимаматов (мураббийи С. Холиқулова) барча рақиблардан устун келиб бош соврин соҳиби бўлди. Ғолиблар 100000 сўмдан пул мукофоти ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди. Саховатли Ўрол Холмаматовнинг мусобақага ҳомийлик қилиши рақобатни кучайтирди. Спортчилар, мураббийлар, кураш мухлислари унга беминнат ҳомийлиги учун миннатдорчилигини билдирдилар.
                  З. ШОМИРОВ,
мусобақа бош ҳаками, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози