“Аҳоли ва ҳудудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” да электр энергиясидан, газдан ва оловдан тўғри фойдаланайлик

Э С Л А Т М А

Ўтказилаётган “Аҳоли ва ҳудудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни намунали ўтказиш мақсадида жойларда тарғибот ташвиқот ишлари бошлаб юборилган.
Туман ФВБ ходимлари томонидан масканларни ва аҳоли яшаш жойларини ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари текшириб чиқилиб, кенг қамровли йиғилишлар ташкиллаштириб, керакли бўлган маърузалар ўқилмоқда, фавқулодда ҳолатларни, ёнғинларни ва ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш бўйича эслатмалар тарқатилмоқда.
Шулар қаторида қиш мавсумида уйларни иситиш биринчи даражали иш.
Шундай экан, турар жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун айрим профилактик ишларни амалга ошириш тақозо этилади.
Хусусан, газлашган кўпгина хонадонларда ҳамон табиий газдан резина шланг ҳамда қўлбола газ иситиш мосламаларидан фойдаланиш давом этмоқда.
Уйларнинг том қисмида эса хашак босиб қўйилган.
Айрим хонадонлардаги мўрилар носоз.
Бу эса ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Биз туманимиз фуқароларидан қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини сўрардик.
Ошхонада газни ёқиб қаровсиз қолдирманг.
Ҳаргиз газни ёқиб ўчиришни ёш болаларингизга ишониб топширманг.
Ёки резина қувурлар, қўлдан таёрланган мосламалардан фойдаланмасликни маслахат берардик.
Ҳар доим ҳам газ асбоблари ўрнатилган хоналарни шамоллатиб туриш ёдингиздан кўтарилмасин.
Туман ФВБ ўз мулоҳазаларини билдиради
ҲУРМАТЛИ
ФУҚАРОЛАР
Хонадонимизда ёнғиннинг олдини олишингиз мумкин, бунинг учун қуйидаги қоидаларни сира эсдан чиқармаслигингиз зарур.
– Ёш болаларни уйда ёлғиз қолдирманг.
– Болаларни гугурт ва олов билан ўйнашига йўл қўйманг.
– Носоз газ ва электр асбобларидан фойдаланманг.
– Печка мўрисидан тўғри фойдаланинг.
– Оловга эътиборсиз бўлманг.
– Газ асбобларидан тўғри фойдаланинг.
– Электр токини вақтинча тортманг.
– Қўлбола электр печкасидан фойдаланманг.
Мабода ёнғин содир бўлса дарҳол « 101 » ёки «76-46-52-201» га телефон орқали ёнғин ўчириш қисмига қўнғироқ қилинг, бунда манзилингизни, нима ёнаётганлигини ва исми шарифингизни тўлиқ ва аниқ айтинг. Дастлаб мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиб ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилинг.
А. Тоштемиров,
тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант