Ботулизмдан сақланинг!

Бунинг учун уй бекалари Ботулизм хавфидан огоҳ бўлмоқлари шарт. Ундан эҳтиёт бўлиш эса ҳар биримизга боғлиқ. Бугун дастурхонларимизга консерваланган ёз неъматлари зийнат бериб турибди. Янги йилда эса улардан янада кўпроқ фойдаланамиз. Ана шундай пайтларда уй бекалари ўта эҳтиёткор бўлмоғи керак. Чунки сифати бузилган маҳсулот консерва банкаси ичида оғуга айланиб, ҳаётингизга хавф солиши тайин.
Ботулизм ҳақида қисқача тўхталсак. Бу хавфли касалликни Ботулинис микроблари чақириб, озиқ-овқат маҳсулотларига тушган микроби эса заҳарга айланади. Киши организмига тушган атиги 0,0000001 грамм Ботулизм заҳри ҳам кишини ўлим ҳолатига олиб келади.
Ботулизмни келтириб чиқарувчи омиллар
Уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрлашда эътиборсизлик,  банка ёпиш қоидаларига тўлиқ амал қилмаслик Ботулизм микробларини чақиради. Ботулизм сабаблари энг аввало тайёрлаш технологиясининг бузилиши, санитария қоидаларига эътиборсизлик ва қадоқланаётган маҳсулотларни қайноқ сувда зарарсизлантирмасликдан келиб чиқади. Ботулизм таёқчалари жуда кучли ҳароратда қайнатилганда ва буғлантирилганда тез ўлади.
Ботулизм белгилари
Касалликнинг асосий келиб чиқиш сабаблари унинг токсинидадир. Токсин таёқчалари маҳсулотга тушгач заҳарли микробга айланади. Уни истеъмол қилган одамнинг қонига сўрилиб ўтади. Бутун организмга тез тарқалади. Асаб системасига таъсир қилади, ланжлик, ҳолсизлик, чанқаш бошланади. Бу асоратларнинг касаллик токсинлари организмга тушгандан сўнг 8-12 соат ичида бошланади, сўнгра белгилар кучаяди. Касал ёмон кўра бошлайди. Ютиш қийинлашади. Бора-бора ўлим ҳолатлари келиб чиқади.
     Шундай пайтда
Ўз вақтида врачга мурожаат қилиниши заҳарланишнинг олдини олади. Тезкор муолажаларгина заҳарни қирқади.
Ботулизмнинг олдини олишда нималарга эътибор бериш керак?
Аввало, консерва маҳсулотларини тайёрлаш технологияларига тўғри амал қилиш шарт. Маҳсулотлар яхшилаб ювилиши, 120 градус ҳароратда қайнатилиб, буғлатилиши шарт. Банка маҳсулотларини салқин жойда сақланг. Шунингдек, консерва маҳсулотларини фақат бир мавсумда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Ботулизм хавфини қандай аниқлаш мумкин?
Консерва маҳсулотларини очишда унинг қопқоғига эътибор беринг. Агарда банка қопқоғи кўтарилган ёки шишган бўлса, у истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Уй шароитида тайёрланган консервалар сифатига кафолот бериб бўлмайди, шунинг учун уй шароитида помидор, бодринг, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотлари тайёрлаш соғлиқ учун хавфли эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Уй шароитида томатлар, узум, шафтоли, ўрик меваларининг сифатлиларидан қиёмлар, бодринг, помидор, карамлардан сирли идишларда тузламалар, мевалардан қоқилар тайёрланмаса мақсадга мувофиқ бўлади.
– Кўча – куйда ва турли савдо жойларида ёрлиқлари (этикеткаси) бўлмаган консерва маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган жойлари номаълум, сифати ва хавфсизликларига кафолат берувчи ҳужжати, сертификати бўлмаган маҳсулотларни харид қилмаслик лозим.
                       Х. Тоғаев,
 туман СЭО ва ЖСХ сан врачи