Қутуриш – ҳайвонлардан юқадиган касаллик бўлиб, марказий асаб системасининг зарарланиши билан таърифланади.
Касаллик манбаи қутурган итлар, мушуклар, бўрилар ва бошқа ҳайвонлар.
Касаллик қутурган ҳайвонлардан одамларга тишланиш, терининг шилиниши ёки тирналган жойга сўлак тушиши оқибатида юқади.
ЮҚТИРМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
• Хонаки ит ва мушукларни сақлашда ветеринария қоидаларига риоя қилиш.
• Хонаки ит ва мушукларни ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиб туриш ва ҳар йили қутуришга қарши эмлаш.
• Маҳаллада ва кўча-куйда дайди итлар ёки мушукларнинг ҳамласидан сақланинг.
• Тоғ ва чўл ҳудудларига чиқилганда ёввойи ит, бўрсиқ, тулки ва бўриларнинг тишлашидан сақланинг.
ҲАЙВОНЛАРДАН ЖАРОҲАТЛАНГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
• Тишланган жойни кир совун билан оқар сувда яхшилаб ювиб ташланг.
• Зудликда тез ёрдамга мурожаат қилинг.
• Тишлаган ҳайвонни ўз хўжайинининг уйида ёки ветеринария муассасасида 14 кун давомида назорат остида сақланг.
• Бемор шовқин сурондан ҳоли бўлган тинч алоҳида хонада ётиши керак.
• Қутуришга қарши эмлаш махсус йўл-йўриқларда кўрсатилган қоидаларга қатъий риоя қилинг.
У. ХУРРАМОВ,
туман ФВБ норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, катта сержант