25 ноябрдан 25 декабргача аҳоли ва ҳудудларни Фавқулодда вазиятлардан муҳофазаси қилиш ойлигида фаол иштирок этайлик азиз фуқаролар!

« 101 » – О г о ҳ л а н т и р а д и

Туман ҳудудида иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектларида ёнғинларини олдини олиш борасида суҳбатлар олиб борилиб, масъул ва ишчи ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Уларга тушунмаган ишлари бўйича ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий ёрдамлар бериб биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик субъектларида ёнғинларининг олдини олиш бўйича масъул ходимларига эслатмалар бериб келинмоқда.
Туман ҳудудида жойлашган фуқаролар хонадонларида, давлат масканлари ва тадбиркорлик субъектларда ҳамда қурилишда ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига риоя қилинишини сўраймиз.
– Масканда ва уйда газ ҳиди сезилганда эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиб, бу ҳақида зудлик билан газ идорасига 104 ёки 46-52-404 рақами орқали хабар беринг. Шунингдек, гугурт чақиш ва чироқни ёқиш қатъиян ман этилади.
– Маскандан ва уйдан чиқиб кетаётган вақтда электр иситкич ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. Носоз газ ва электр ускуналаридан фойдаланманг.
– Иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрилари яроқлилигини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказинг. Тутун чиқиш мўриларининг атрофи камида 1 метр айланасига тахта ва бошқа ёнувчи нарсаларга яқин жойлаштирманг.
– Масканда ва уйда ёш болаларни назоратсиз ёлғиз қолдирманг. Ёш болаларга электр ва газ асбобларидан фойдаланишни буюрманг.
– Маҳалла ва кўп қаватли уйларга олиб борувчи кўчаларни сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйманг.
– Масканда ва кўп қаватли уйларда газ печларини (плиталарини) ўзбошимча (баллонга) белгиланмаган жойларга ўрнатманг.
– Масканда ва уйларда носоз, ишга яроқсиз ва ишлаш муддати ўтиб кетган, синовдан ўтмаган маиший газ баллонларидан фойдаланманг. Газ баллонидан фойдаланишда баллонни синовдан ўтказиб, темир қути ичига боғланиш жойлари хомит орқали ўрнатиб фойдаланинг.
– Агар қозонда қиздирилаётган ёғ ёниб кетса ўзингизни йўқотманг, унга сув сепманг, фақатгина қозонни ёпинг ҳамда оловни пасайтиринг ёки ўчиринг.
– Телевизор ёки бошқа электр асбобларида ёнғин содир бўлса, биринчи навбатда уларни электр манбасидан ўчиринг.
– Давлат стандартига мос бўлмаган, камин туридаги “Чет мамлакатларда ишлаб чиқарилган, Эрон печи ёки бошқа иситиш ускуналаридан фойдаланманг” .
– Ностандарт ва қўлбола сақлагичлардан (предахранител) ҳамда вақтинча ўтказилган электр симларидан фойдаланманг.
– Электр симларини бурама ёки қаттиқ тортилган ҳолда ўтказманг.
– Электр розеткага бир вақтнинг ўзида бир неча ( 3 тадан ортиқ бўлмаган ) маиший электр ускуналарининг уланишига йўл қўйманг.
– Қўлбола ясалган газ ва электр ускуна қозон ва печлардан фойдаланманг.
– Том чордоқлари ичида сомон, ёқилғи мой ва бошқа тез ёнувчи нарсаларни сақламанг.
– Молхона ва ем-хашак сақлаш хоналаридаги ёритиш чироқлари ва электр симларини қоида талаблари асосида ўтказинг.
– Ёнғин содир бўлганда “101” ёки 46-52-201 рақамларини териб хабар беринг. Ўзингиз ва қўни-қўшнилар ёрдамида мавжуд воситалар (челак, шланг орқали сув сепиш ва бошқалар) билан ёнғинни ўчириш чораларини кўринг.
– Газ баллондан кандицатларни олов ёнаётган жойларда қуйиб олиш мумкин эмас, ундан ўчоқни тагига қуйиб олов ёқиш қатъиян ман этилади. Керосин ва бензинларни яшаш уйда сақлаш мумкин эмас.
– Яшаш хонадонларда Ис газидан заҳарланишлардан огоҳ бўлайлик.
– Яшаш хонадонларда маҳалла фуқароларига тегишли бўлган маиший пропан газ баллонларини йиғиш, сақлаш ва кандитцатларини қуйиб олиш мумкин эмас.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими сизларни барчангизни огоҳликка чақириб, Ёнғин хавфсизлиги қонун-қоида талабларига тўлиқ амал қилишингизни сўрайди.

Б. Хусанов,
тумани ФВБ бошлиғи, подполковник