Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 72 йиллиги тўлиши муносабати билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адлия органларининг тутган ўрни

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, шу қаторда, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факультатив протоколига қўшилган.
Мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Президент Фармони билан 2020 йилнинг 22 июнь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси ҳам тасдиқланган.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида Республика миқиёсида Адлия органлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот келтириб ўтсак.
Адлия органлари томонидан бу соҳада фуқароларнинг 11 965 та мурожаатлари кўриб чиқилди.
Шундан адлия органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида 234 та ташкилотларда ўрганишлар ўтказилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўтказилган ўрганишлар натижасида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб адлия органлари томонидан судларга умумий суммаси 2,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган жами 544 та ариза (даъво ариза)лар киритилди, суд қарорига асосан 13 та ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилган.
Шунингдек, давлат ташкилотларига қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 888 та огоҳномалар ва қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 480 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимномалар ижроси натижасида фуқароларга 13,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди, 41 та бошқа ҳужжатлар бекор қилинди.
Адлия органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати ўрганилиб, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрланди.
Жумладан, жорий йилнинг февраль-март ойларида адлия органлари томонидан давлат органларида, биринчи навбатда ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган жойларда уларга ушбу ташкилотларда бўлиш вақтида ногиронлик аравачаларини вақтинча фойдаланиб туришга беришни йўлга қўйиш ва республика бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, жамоат транспортидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратилиши бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш дастлаб фуқарони ногиронлигини аниқлаш учун бориладиган ва келгусида кўпроқ мурожаат этадиган давлат ташкилотлари, жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, олий таълим муассасалари бинолари ва ушбу ташкилотлар яқин атрофида жойлашган автобус бекатлари ва қатнайдиган жамоат транспортлари (автобуслар) ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра ушбу объектларнинг аксариятида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун ноқулай жиҳозланганлиги аниқланиб мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳақида 681 та тақдимномалар киритилди.
Шу билан бирга аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилиб, 253 та пандуслар ўрнатилди, 109 таси белгиланган норма талабларига келтирилди, ушбу тоифадаги шахслар учун 99 та бино ёнидаги автотураргоҳларда алоҳида жойлар ажратилиши таъминланди ва 69 та бинодаги (ички ва ташқи) ҳожатхоналар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилди. Ўрганиш натижалари бўйича соҳани такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилди.
Вазирликка инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида юклатилган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ва бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилинди.
Вазирлик томонидан 2019 йил давомида давлат ташкилотларига келиб тушаётган мурожаатлар тизимли равишда ўрганиб чиқилиб, умумлаштирилди ва натижаси бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, ҳисобот даврида 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари (шундан 6 таси қонун ва 3 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари) Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, Вазирлик томонидан доимий равишда амалга ошириб келинаётган “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида “Ходимларнинг ойлик иш ҳақини беришда қонунчиликка риоя этилишини ўрганиш”юзасидан акцияси ўтказилди.
Шу жумладан, Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 9 ой мобайнида 174 та мурожат қабул қилган, шулардан 131 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид бўлиб 125та мурожаат қаноатлантирилган, шундан 92 та мурожаат қаноатлантирилган ва 33 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.
“Инсон ҳуқуқлари –адлия ҳимоясида лойиҳаси доирасида акцияси давомида 8 та мурожаат келиб тушган шундан, фуқаролар Мамаризаева Дилрабо, Алияров Жамшид, Қобилова Нигора, Мирзиёева Сайёра ва Омонова Гуласалларга МФЙлар томонидан нафақа ва моддий ёрдам тайинлашига амалий ёрдам берилди, акция доирасида мурожаат қилган Саматова Севарага ва Шукуров Чорилар мурожаатлари юзасидан иш ҳақлари қайта ҳисобланиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони билан тасдиқланган 2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларида ҳамда Адлия вазирлигининг 2020 йил III ва IV чоракларга мўлжалланган Иш режасининг 10-бандида Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан юборилган топшириқ хат ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан ўз вақтида таъминлаб келаётганлиги ҳолати мониторинги ўтказилди.
Ушбу акцияга фуқароларни кенг жалб қилиш юзасидан вилоятдаги ижтимой тармоқларга эълонлар берилиб борилган. Хусусан 1162 та аъзоси бўлган “Қумқўрғон туман адлия бўлими” ижтимоий тармоғига эълонлар берилди.
Туман адлия бўлимига 2020 йил бошида ноябрь ойига қадар 174 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 60 мурожаатларда ёшга доир пенсияга чиқишда иш ҳақи умумий стажга қўшилмаганлигидан норози бўлишга асос бўлган ва туман адлия бўлим томонидан ушбу фуқароларнинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиб иш стажларини тиклашга эришилди.
Бундан ташқари, 8та мурожаатларда фуқаролар фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарор билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида нафақа тайинлашда амалий ёрдам сўраганлар. Шундан, фуқаро Жумаева Фазолатнинг 3 нафар фарзандига 14 ёшгача, Саидова Саиданинг фарзандига 2 ёшгача, Соатова Махлиёнинг фарзандига 2 ёшгача, Тожиева Саломатнинг фарзандига 2 ёшгача, Сафарова Сохибанинг фарзандига 2 ёшгача, Турсунова Гулхаёнинг фарзандига 2 ёшгача, Эшболтаева Холиданинг фарзандига 2 ёшгача нафақа тайинлашда амалий ёрдам берилди.
Қумқўрғон туман “Хуррият” МФЙда яшовчи фуқаро Ғаниева Мақсуданинг фарзандига тўланадиган 2 ёшгача нафақа пуллари узилиб берилганлиги ўрганилиб чиқилди ва мурожаат юзасидан 2020 йил 10 сентябрда Қумқўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига 9/1-7/82-сонли тақдимнома киритилди ва шу каби қонунбузилишга йўл қўймаслик учун тумандаги 60 та МФЙга огоҳнома киритилди.
Бундан ташқари, 2020 йил 30 октябрда тумандаги “Ўзбекистон 5 йиллиги” МФЙда яшовчи фуқаро Бекназарова Саодатга туман  электр тармоқлари корхонасидан 1 дона электр ҳисоблагич ажратиб беришда амалий ёрдам берилди.
2020 йил 9 ноябрда тумандаги “Жийдали” МФЙда яшовчи фуқаро Холмўминов Мамаражабга носоз кресло-аравачасини соз ҳолатдаги кресло-аравага алмаштиришда амалий ёрдам берилди.
2020 йил 3 июлда тумандаги “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Гулмуротов Нурбой мурожаат қилиб, Қумқўрғон туман ИИБ маъмурий амалиёт инспектори Ф.Жабборов жарима солиш тўғрисидаги чиқарган қароридан норози бўлиб мурожаат қилган, фуқаро ҳуқуқбузарлик фактини инкор қилган бўлсада, ИИБ ЙПХ инспектори томонидан маъмурий ишни судга юбормасдан ижросини таъминлаш юзасидан туман МИБ юборилганлиги ҳақида Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи И.Соиповга 2020 йил 20 июлда 9/1-3/134-сонли тақдимнома чиқарилди.
Тақдимнома натижаси бўйича Ф.Жабборовга “Хайфсан” интизомий жазо тайинланиб, қўлланилган маъмурий жарима қонуний кўриб чиқиш учун судга юборилиши таъминланди.
2020 йил 19 августда туман адлия бўлимига фуқаро Ш. Мавлонов мурожаат қилиб мурожаатида пандемия даврида ишдан ноқонуний бўшатилганлигини билдирган.
Фуқаро ишлаб турган тумандаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган, ихтисослаштирилган мактаб интернат раҳбарининг 39-К-сонли буйруғи бекор қилиниб, фуқаро Ш.Мавлонов ишга тикланди.
Қумқўрғон туман “Ўзбекистон 5 йиллиги” МФЙ да яшовчи фуқаро Маматраимова Зебиносо жарроҳлик амалиётидан кейин қўйилган дранаж найчасини олиб ташлашда амалий ёрдам сўраган, туман адлия бўлимининг аралашуви билан 2020 йил 29 октябрда тегишли жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, фуқаро ўз ташаккурини билдирган.
Ўзбекистоннинг бу юксак мартабага эришиши ҳар биримиз учун қувончли. Шу билан бирга бу юртимизда инсон қадр-қиммати янада юксалаётгани ва бу борадаги ижобий ўзгаришларга адлия органлари ўз ҳиссасини кўшганлигидан мамнунмиз.
Р. Султанов,
Адлия бўлими бошлиғи