АРЗОН УЙЛАР ҚУРИЛМОҚДА

Туманимиздаги “Дўстлик” массивида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон Фармонига асосан янги тартибда кўп қаватли уй қурилмоқда.
 Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида жисмоний шахсларга ипотека кредити асосида 2 та янги уй бунёд этилаяпти. 5 қаватдан иборат биноларда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Янги уйнинг умумий қиймати 20 миллиард 247 миллион сўм белгиланган. Қурилаётган 84 та хонадон 2 хона ҳамда 3 хонали бўлиб, бир хонадоннинг умумий майдони 69,41 м3 ҳажмга эга. Тахминий қиймати 298,43 миллион сўмга нархланди.
Ўктам Умиров раҳбарлигидаги “Гигант сифат қурувчи” МЧЖ бунёдкорлари янги уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини рўёбга чиқараяпти.
-Ҳозир 50 нафар қурувчи меҳнат қилаяпти. Кўтарма кран воситасида қурилиш хом ашёлари юқорига олиб чиқилмоқда. Пишиқ ғиштдан қурилган бинонинг усти ёпилди. Сўнгги ғишт териш ишлари бажарилаяпти. Хоналарга электр симлари ва қурилмалар ўрнатилаяпти. Деворлар қумсувоқ қилинмоқда. Қурувчилар ишбай усулида топшириқларни бажариб, манфаатдор бўлмоқда, – деди Ботир Иззатуллаев.
Қумқўрғон шаҳрида кўп қаватли уй қурилаяпти. Ҳозир ишнинг асосий қисми амалга оширилди. Бинолар фойдаланишга топширилгач, хонадон соҳиблари ҳузурланиб яшайди.
Ёш оилаларга тўловларни амалга оширга ҳолда барча қулайликларга эга шинам ушбу хонадонларни олишни тавсия этамиз.
                                            Н. МУҲАММАДИЕВ