Туман ҳокими ҳалққа мурожаат этди

Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Р.Гаппаров якунланаётган йилда ҳудудда амалга оширилган асосий ишлар ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари тўғрисида туман аҳлига мурожаат этди. Қайд этилдики, кейинги йилларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар юртимизни ҳар тарафлама гуллаб-яшнашига, аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
Шунга мувофиқ Қумқўрғон туманида ҳам замонавий иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш-ободонлаштириш ишлари кенгайиб бормоқда. Хизматлар кўрсатиш, таълим – тиббиёт ва бошқа соҳалар тубдан ўзгармоқда. Жумладан, Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2020-2022 йилларда туманда жами 83 та умумий қиймати 1,1 триллион сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб,1566 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Шундан, 2020 йил давомида жами 40 та умумий қиймати 226.0 миллиард сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 127 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳозирги кунда туманда 5 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб, жами 29 та лойиҳалар бўйича қурилиш монтаж ишлари амалга оширилмоқда, лойиҳаларнинг умумий қиймати 49 миллиард 444 миллион сўмни ташкил қилади.2021 йилда 29 та янги лойиҳани ишлаб чиқариш асбоб ускуналарини ўрнатиш ишларини якунига етказиб,29 та лойиҳани ишга тушуришга эришамиз. Ҳамда туман ҳудудида йирик 4 та лойиҳани амалга ошириш қувватига эга янги 5 та кичик саноат зоналарини ташкил этишни йўлга қўямиз,ушбу лойиҳалар ишга тушиши натижасида 257 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.
Мурожаатда янгиланаётган Ўзбекистонда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Қумқўрғон туманида ҳам босқичма-босқич рўёбга чиқарилаётгани, шу мақсадда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари,замонавий услубда кўп қаватли уйлар қурилаётгани алоҳида таъкидланди.
Сессия якунида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар учун медиа тур ташкил этилди. Медиа тур давомида туман ҳокими Р.Гаппаров иштирокчиларга ҳамрохлик қилди. Медиа тур қатнашчилари “Барака савдо мажмуаси” да амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. 1.7 гектар ер ажратилган ушбу лойиҳа қиймати 62 миллиард сўмни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушгач 1060 та янги иш ўрин яратилади. “Бўстон” маҳалласида 70 гектар ер майдонида амалга оширилаётган лимончиликка ихтисослаштирилган лойиҳа билан яқиндан танишишди. 70 нафар тадбиркорга 1 гектардан ажратилган. Ҳар бир лойиҳа учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ Турон банк томонидан ажратилган. “Чаёнтепа” маҳалласидаги “Ниёзов Абулқосим” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган паррандачиликка ихтисослаштирилган лойиҳа билан танишишди. Туман ҳокими Р.Гапппаров оммавий ахборот воситалари ходимлари,блогерлар билан битта автобусда ҳамрохлик қилиб, йўл давомида саволларга жавоб бериб борди. Туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва келгуси йилида амалга оширадиган янги лойиҳалар кўргазмаси ташкил қилинди.