Давлатимиз келажаги Ёшлар қўлида!

Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш соҳасида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш юзасидан ёшлар эътиборига етказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб ушбу масала юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширилмоқда.

Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари, инновацион жамиятга бўлган эҳтиёж, фан-техника тараққиёти ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратиши билан бир қаторда, уларнинг олдига тезкор қарорлар қабул қилиш, инновацион тафаккурни шакллантириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш каби кўплаб талабларни қўймоқда.

Шу боис Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор ёш авлод вакилларини ўйлантириб келаётган бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган йиғилишда охирги йилларда ўсиб келаётан авлодга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бу борада ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тузилганлигини, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинганлигини такитлаб ўтдилар.

Давлатимиз рахбари ўша йиғилишда ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деган сўзлари ёшларга нисбатан ишончнинг яна бир исботидир.

Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган илғор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг конституциявий ҳуқуқларини кафолатлаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини янада такомиллаштириш борасидаги мақсад ва вазифалар, устувор йўналишлар ҳамда чора-тадбирларни белгилашга имкон яратади.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси талаблари асосида ҳамда миллий ва жаҳондаги илғор тажрибалар, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши масалалари шу боис ҳам долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Зеро, ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад–ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга фаол жалб қилиш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, ёш хотин-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборат.

Бироқ, орамизда ёшлар тақдирига, келажагига панжа ортидан қараётган кишилар йўқ эмас. Бу эса, ёшларимиз келажагига салбий таьсир қилмоқда.

Ёшларга нисбатан эътиборсизлик қилинса, адолатсизлик қилинса, ғамхўрлик кўрсатилмаса, бир сўз билан айтганда, иложсиз, ҳимоясиз қадирсиз бўлиб қолганда ўзи билиб билмай жиноятга кўчасига кирганини билмай қолади, шундай экан, ҳеч биримиз ёшларимиз тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз лозим, зеро улар эртанги кунимизнинг давомчиларидир. Бизлар ёшларимизни аҳлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш хар бир инсоннинг биринчи галдаги вазифаси эканлигини унитмаслигимиз керак.

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон

туман судининг девонхона мудири                                                    Т.Тажиев