Фан ойлиги машғулотлари

Юртимизда ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши учун барча имкониятлар эшиги очилмоқда. Таълим муассасалари давлатимиз томонидан ресурслар билан таъминланаяпти. Боғча ҳамда мактаблар учун китоблар фонди, ёшларимизнинг дунё билимларини олишлари учун дарс соатлари кўпайтирилди. Жумладан, инглиз тили фанига алоҳида эътибор қаратилди. Бу фанни ўқувчилар онгига чуқур сингдириш учун турли хил машғулотлар ва тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида инглиз тили фан ойлиги муносабати билан “who knows language – knows the nations”мавзусида бир соатлик намунали очиқ дарс ўтилди. Инглиз тилида шеърлар, мақоллар айтишди.

Дилноза Бобомуратова,
1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси