Конституция бу халқ фаровонлиги ва юрт тинчлигининг асосий мезони ҳисобланади, Конституция ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб, моддий ва маънавий бойлигимиздир. Уни ўрганиш, маъно-мазмунини ёшларимизга етказиш эса биз педагогларнинг асосий вазифамиздир.
Куни кеча боғчамизда “Конституция-бахтимиз қомуси” деб номланган мавзуда мусиқа семинари бўлиб ўтди. Бу эса болажонларимизнинг Конституциямизга бўлган меҳр ва ифтихор туйғуларини янада жунбушга келтирди,- десам муболаға бўлмайди. Семинар жудаям кўтаринки рухда ўтди. Болажонларимиз мусиқа садолари остида чиқиб даврада қўлларини кўксига қўйиб Ватан мадҳияси билан даврани очиб берди. Сўнгра Конституция моддалари билан меҳмонларни таништирди. Тайёрлов гуруҳ болажонларининг “Истиқлолинг муборак” қўшиғини куйлаши эса меҳмонларимизнинг кайфиятини янада кўтаришди. Болажонлар бу байрамга жудаям қизғин тайёргарлик кўришган экан. Бу эса барча қатнашчиларда яхши таассурот қолдирди.
Бундай тадбирларни ўтказишимиздан асосий мақсадимиз тарбияланувчиларга Қомусимиз-бахтимиз деган туйғуни англаб етказишдир.
Дилфуза ГАППАРОВА,
тумандаги 4-ДМТТ тарбиячиси