ФАН ОЙЛИГИ

Ҳар йили ноябрь ойида рус тили ва адабиёти фан ойлиги ўтказилади. Бу бежизга эмас. Ушбу ойда рус адабиётининг буюк ижодкор шоирлари М.Ю.Лермонтов,С.А.Есенин, М.Гумилев, А.В.Дружининлар таваллуд топган. Фан ойлигининг асосий мақсади рус тилига муҳаббат қўйиш ҳамда ўқувчилар онггида рус тили билим кўникмаларини шакллантиришдир.
3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Синфлар кесимида шеърнинг энг яхши ўқувчиси, рус эртаклари қаҳрамонлари, олтин куз болалар нигоҳида мавзусида танловлар бўлиб ўтди. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидан парча ўқувчилар томонидан рус тилида саҳналаштирилди. Фан ойлиги давомида мактаб ўқувчилари билимлар бойлигини оширишди.
Альфия КАДИРОВА,
3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси