ҚАДИМГИ ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ

Ўзбекистон тарихига бир назар ташласак. Қадимда ота-боболаримиз кундалик ҳаётда узунлик, оғирлик ва сув сарфида қўлланиладиган ўлчов бирликларини қўллаган. Аждодларимиз узунлик ўлчовини инсон танасининг бирор аъзоси ёрдамида ўлчаган. Бугун сизларга узунлик ўлчов бирликлари ҳақида тарихий маълумотни ҳавола этамиз.
Қадам – 0, 75 метр.
Қарич – 19 – 22,5 сантиметр.
Қулоч -166 – 170 сантиметр.
Бармоқ – 20,8 – 22,8 сантиметр.
Тирсак – 50 – 81,3 сантиметр.
Чақирим – одам товушини эшита олиш мумкин бўлган масофа, тахминий ҳисобда 900 метр ҳисобида қабул қилинган тарихий ўлчов бирлигидир.
                    Анвар АҲМЕДОВ,
тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси