Конституция менинг ҳаётимда

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси, асосий қонун сифатида давлатни давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар.
Ислом Каримов

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши шараф ва машаққатларга тўла зафар йўлидир. Шунинг учун ҳам буюк қомусимиз бўлган Конституциямизни ўрганиш барчамизнинг, бутун Ўзбекистон халқининг бурчи, деб биламан. Айтишларича Она қорни энг бехавотир жой ҳисобланар экан. Мустақил ўзбек юрти ҳам фуқароларимиз учун она қорнидай энг бехавотир жой деб биламан. Буларнинг барчасининг заминида эса Бош Қомусимиз – Конституциямиз турибди. Шунинг учун ҳам мен, Конституцияни барча билиши ва унга амал қилиши лозим, – деб ҳисоблайман.
Гавҳар Саматова,
21-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси