Байроқ – ғурурим фаҳрим!

Ўзбекистон мустақилликка эришгач ўз миллий Давлат рамзларига эга бўлди. Жумладан, 1992 йил 18-ноябрь мамлакатимиз миллий рамзларидан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда қолди.
Мустақил давлатимиз байроғи – тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин рамзидир. Сўзларим исботини куни-кеча боғчамизда бўлиб ўтган “Байроғимиз фахримиз” деб номланган байрам тантанасида кўришингиз мумкин. Давлатимиз рамзи бўлмиш байроқ ҳақидаги шеър ва қўшиқлар янгради. Байрамда иккинчи тайёрлов гуруҳи болажонлари иштирок этишди. Тарбияланувчиларнинг ажойиб саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлари иштирокчилар ва томошабинларнинг кайфиятини янада кўтаришди. Бундай тадбирларнинг ўтказилиб турилиши болажонларимизнинг нафақат кайфиятини кўтаради, балки Давлатимиз рамзлари ҳақидаги билимини бойитади,-десам адашмайман.
Норбиби Халилова