“Мерганлик машғулотлари” бўлиб ўтди

Умумтаълим мактабларида маълумки, ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга тайёрлаш, ҳаво милтиғидан отиш машғулотлари, югуриш, ўқув қуролларини отишда амалий кўникмалар ҳосил қилиш талаб этилади.
Шундай ўқув амалий машғулотлар тумандаги 81-сонли умумтаьлим мактабида бўлиб ўтди. Унда МК Ватанпарвар ташкилоти Қумқўрғон ўқув-спорт-техника клуби масъул ходимлари билан биргаликда олиб борилди. Унда мактабнинг Х-ХI синф ўқувчилари ўқув ҳаво милтиғидан отиш бўйича мусобақалашдилар. Қизиқарли беллашувда мактабнинг ХI синф ўқувчилари жамоа ҳисобида 1-ўринни ва шахсий биринчиликда Х “А” синф ўқувчиси Искандар Исмоилов юқори балл тўплаб 1-ўринни қўлга киритди.
Мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолиб синф ҳамда шахсий ҳисобда ғолиб чиққан ўқувчиларга мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақа сўнггида МК Ватанпарвар ташкилоти Қумқўрғон ўқув-спорт-техника клуби бошлиғи О. Жумаев ўқувчиларга МК Ватанпарвар ташкилоти тарихи ва унда ўқитиладиган “А” “Б” “С” “Д” “Е” категорияларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши ва улар мазкур касб эгалари бўлиб етишишларини айтиб ўтди. У ўқувчиларнинг берган барча саволларига жавоб қайтарди. Кўпгина ўқувчилар ушбу ташкилотда ўқиш истагини билдиришди.
Холияр ҚУРБОНОВ,
тумандаги 81-сонли умумий ўрта таълим мактаби ЧҚБТ фани раҳбари