Диний экстремизм ва терроризм таҳдиди

XXI аср ахборот ва ғоят улкан техникавий кашфиётлар асри бўлмоқда. Шу даврга келиб ёшларнинг ҳаётига, келажагига хавф солувчи экстремизм, терроризм ва шунга ўхшаш қатлам пайдо бўлди. Мамлакатимиз миқёсида бу офатга қарши кураш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ҳар бир таълим муассаларида таълим олаётган вояга етмаганларни бу хавфдан огоҳ этиш, ушбу оқимларнинг тузоғига тушиб қолишидан сақлаш мақсадида жойларда соҳа ходимлари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш лозим.
Шундай экан барчамиз уларга қарши курашишда миллий маънавиятимиз, ўзлигимиз, эътиқодимиз рамзи бўлган динимиздан фойдаланишларига йўл қўймаслигимиз даркор.
Дарҳақиқат чин эътиқодли, билимли ва мустақил фикрлаш каби кўринишларни биз ёшларда, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосида мужассам қилсак ҳеч қачон бундай гуруҳларга қўшилиб кетмаймиз.
Ш. ХОЛИЯРОВ,
А. ҒОППОРОВ,
туман ИИБ ходимлари