Ҳомийларнинг кўмаги

Маҳалла аҳоли яшаётган макон. Элга ғамхўрлик кўрсатиш олий саодат. Инсоний фазилатларга эга юртдошларимиз кам таъминланган, моддий ёрдамга эҳтиёж сезаётган маҳалладошларга ёрдам бермоқда. Туманимиздаги “Тўғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ ҳомийлар саховатпешалигини амалда кўрсатди. Ҳомийлардан Азамат, Шуҳрат Ниёзовлар, Турдиали, Абдурашид Хўжаназаровлар, Абдунаби Ниёзов аҳоли учун ёрдам қўлини чўзди. Улар ажратган маҳсулотлар 18 та хонадон соҳибларига топширилди. Маҳалладошлар бундай ғамхўрликдан мамнун бўлишди.