Юлдузларни санар эдим ҳар бир йилда,
Ёшлигим ҳам секин, аста ўтар елдай.
Қувноқлигим, эркалигим ўтар ойдай,
Беғуборлик менга доим мададкорсан.
Ёшлигимнинг саргузашти тугар бир кун,
Ўтиб борар тасодифга тўла бўлиб.
Тарбиячи керак бўлар ҳар бир ёшда,
Билимдонлик, сени доим соғинаман.
Ёшлигим ҳам умрим безаб ўтиб кетар,
Қалбим эзгуликка тўлиб кетар.
Ёшлигимда ўқиб билиб олсам
Улғайганда яхшилигим насиб этар.
Сарвиноз ЧОРИЕВА,
тумандаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11 “В” синф ўқувчиси