Туман ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида секторлар раҳбарлари туманнинг чекка ҳудуди бўлган “Тайфанг” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Туманнинг 3-сектори ҳудудида яшовчи аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш, уларга ижобий ечим чораларини кўриш мақсадида бевосита алоқадор бўлган ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Ҳайитова Анор мома 2 гуруҳ ногирони, ёлғиз қизи билан яшайди. Уйи таъмирталаб аҳволда бўлганлиги учун муаммога ижобий ечим излаб туман ҳокимига қилган мурожаати қаноатлантирилди. Тез фурсатда қишнинг совуқ кунига қолмасдан муаммони ҳал қилиш борасида масъулларга топшириқ берилди. Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида асосан йўл, ичимлик суви, газ баллон олиш масалалари ўртага ташланди. Туман ҳокими ҳар бир фуқаро томонидан билдирилган муаммони тинглаб, уларга ечим чоралари кўрилди. Маълум вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.