Янги Ўзбекистонни барпо етишда энг муҳим ва ҳал қилувчи куч бу ёшлар!

-Барча саъй – ҳаракатларимиз аҳолининг фаровон турмушидан рози бўлиб яшашини таъминлашга, ёшларимизнинг хоҳиш-истаклари, қизиқишларини рўёбга чиқаришга қаратилган,-деди Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов қумқўрғонлик ёшлар билан бўлган учрашув аввалида. Бугун сизлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, илғор ғоя ва таклифларингизни қўллаб-қувватлагани,дуч келаётган муаммоларга биргаликда ечим топгани келдик.
Дарҳақиқат,шу кунларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида сектор раҳбарлари, вилоят прокурори С.Турдиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи О.Ҳақназаров,Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматовлар учрашувда иштирок этишди. Учрашув давомида сектор раҳбарлари ёшларни қизиқтирган масалалар,ўйлантираётган муаммоларни тинглаб, ҳеч бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмасдан барчасига тегишли тартибда ижобий ечим топишди. Ташаббускор йигит ва қизлар томонидан ўртага ташланган бир қатор таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш юзасидан чоралар белгиланди. Хусусан, “Имомтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Эрмўминов Мурод қуёнчиликни йўлга қўйиш бўйича банкдан кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Муроднинг мурожаати ижобий ечим топди. Шунингдек, “Жийдали” маҳалласида яшовчи фуқаро Шарапова Рисолат ёзган шеърларини китоб қилиб чоп этишга амалий ёрдам сўради. Рисолатнинг мурожаати ўз ечимини топди. Умиджонова Маржонага тикув машинаси олиб берилиб, 10 нафар темир дафтарга киритилган оила фарзандларини иш билан таъминлаш таклифи берилди. Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Райҳон МЕНГЗИЯЕВА