Нигора Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимига ишга кирмоқчи бўлди. Боласи катта бўлиб қолди. Энди ишламаса бўлмас. Ахир, неча йил умид билан ўқиган.
Шу мақсадда у хусусий клиникалардан бирида ҳамшира бўлиб ишловчи Раъно Суярованинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) телефон рақамини излаб топишга ва у билан боғланишга муваффақ бўлди. Нигора энди ишлари юришишидан севинаётганди, хамшира билан бўлган мулоқотдан кейин севинчи пўфакдек ёрилиб кетди. Сабаби ишга кириш ўзича бўлмас, мансабдор шахсларга ишга кириши учун 1100 АҚШ доллари бериши лозим экан. Дабдурустдан бунча пулни топиб, мансабдорларнинг “оғзи”ни мойлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шунинг учун Нигора уйланиб қолди ва ҳозирдан бунча пулни топиш йўлини излади. Орадан кунлар ўтиб, Раънохон сўраган пулни топган Нигора яна уни йўқлади. Ҳозиргина чўнтакни тўлдирган яхлит даромад афсуски, янги эгасига буюрмади – жиноят иси ва изини пайқаган қонун нозирлари уни ашёвий далил билан қўлга олдилар. 1100 долларлик “операция”нинг .якуний хулосаси жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди мажлисида айтилди.
Унга кўра, ўзганинг ишончини оёқости қилиб, порага ундаган ҳамшира ва унинг шеригига қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Департаментнинг Қумқурғон туман бўлим бошлиғи А.И.Хушбақов
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Ш.Азизов