Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган. Конституция-давлатнинг Асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Конституция-давлат тузилиши, давлат бошқарув шакли,шахснинг ҳуқуқ, эркинлик ва бурчлари, давлат органларини  тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини белгилайди. Конституция меъёрлари билан жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар мустаҳкамланади. Конституция асосида янги қонун ва кодекслар қабул қилинди. Ушбу қонунларнинг асосий вазифаси олий конституциявий қадрият, яъни инсонни ҳимоя қилишдир. Унда давлатдан олдин инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилди. Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият деб эълон қилинди. Масалан, инсоннинг қайси дин ёки эътиқодида бўлиши-шахсий ҳуқуқини, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиши-сиёсий ҳуқуқни, ўз мол-мулкига эга бўлиши ёки бўлмаслиги-иқдисодий ҳуқуқни, билим олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, дам олиши-ижтимоий ҳуқуқни ташкил этади.           Инсоннинг энг буюк ва муқаддас ҳуқуқи-озод ва эркин яшаш ҳуқуқидир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳеч ким бизни ҳуқуқларимиздан маҳрум эта олмайди. Бошқа инсонлар билан тенглигимиз давлат ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш учун ҳаммага тенг имкониятлар таъминлаганлигида намоён бўлади. Ана шундай имкониятлардан қай йўсинда фойдаланиш эса ўзимизга боғлиқдир. Ўзбекистон фуқароси эканлигимдан, ўз ҳуқуқ ва бурчларим борлигидан фахрланаман.
                                                               Насиба ЧОРИЕВА,
тумандаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси