Бировнинг ҳаққи

Барчамиз юртимизнинг гуллаб-яшнаши ҳамда бекам-у кўст яшашимиз учун ҳаракат қилмоқдамиз. Орамизда ўзганинг ҳаққини еб бемалол фаолият олиб борганлар ҳам учраб туради.
Ана шундай тоифага кирадиган бир гуруҳ ҳисобчилар ҳамда мансабдор шахс бўла туриб, мансаб сохтакорлиги,бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ва ёзувларни киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириш ишларини амалга оширган. Жами 179 та ҳолатда 210.193.870 сўмлик давлат бюджет маблағлари қасддан ўзлаштирилиб, растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган. Ҳозирда давлатга етказилган зарарлар тўлиқ ундирилиб, жиноят иши юзасидан 8 нафар ходимларга айб эълон қилиниб, айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича 29 нафар ходимларга маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, маъмурий судга юборилган.
А. БАБАНИЯЗОВ,
вилоят прокуратураси бўлим прокурори
А. ЧАРИЕВ,
вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори
К. БОБОЕВ,
туман прокуратураси терговчиси