МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Халқимизда усталар меҳнати, уларнинг ҳалол хизмат кўрсатиши ҳақида мақоллар, панд-у насиҳатлар кўп. Эзгу ниятлар мужассамлашган, ҳикматларга бой қимматли маънавий манбалар ҳар бир инсонни комилликка ўргатади. Туманимиздаги “Боғаро” маҳалласида яшовчи истеъмолчи Холмўминов Сарвар 2020 йил 12 октябрь куни Қумқўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раисига қилган мурожаатида бунинг аксини кўрдик. Тумандаги “ЯТТ Номозов Йўлдошали”га қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси устаси Н. Й. нинг сифатсиз хизмат кўрсатганлиги оқибатида машинанинг мотори носоз ҳолатга келиб қолганлигидан норози эканлигини маълум қилди.
Жамият ходимлари мурожаатда ифодаланган ҳолатни ўрганишганида уста истеъмолчининг автомашинасига сифатсиз мотор мойи қўйилганлигини, авто уловнинг мотори яроқсиз ҳолга келиб қолганлини аниқлади. Бу иш жараёнида хизмат кўрсатувчи Н. Й.га Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонундаги мазмун-моҳият тушунтиришди. Истеъмолчи Холмўминов Сарварга автомашинасини таъмирлатиш учун сарфланган 2 000 000 сўмини ундириб беришди.
                                                 Ю. БЕРДИМУРОДОВ,
                          туман ИҲҲҚЖ раис ўринбосари-
                                                    Ижрочи директор