Ҳозирги кунда Одам савдоси давр муаммосига айланиб бораётгани барчамизга маълум. Одам савдоси ҳозирги глобал хавфсизлик жамиятнинг барқарорлиги ҳамда жаҳон ҳамжамиятига таҳдид солаётган жиноят деб баҳоланмоқда. У ўзининг хавфсизлик даражаси бўйича қурол яроғ сотиш ҳамда наркабизнес каби трансмиллий жиноятлар билан бир қаторга қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида “Яшаш хуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир” дейилган. Энг ачинарлиси бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам мақсад ва муддаолари бу енгил йўл билан даромад топишдир.
Инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз юртдошларини алдов йўллари билан Россия Федерацияси, Туркия ва Қозоғистон каби давлатларга яхши хақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб сотиб юбормоқдалар. Бундай ҳолат миллатимизнинг фожиасидир. Айниқса бу ишларга аёлларнинг аралашгани кечириб бўлмайдиган ҳолатдир. Чақалоқ савдосида ҳам аёлларимиз фаол иштирок этишмоқда, ўз болаларини қора ниятли одамларнинг қўлларига ўз хоҳиши билан топширишмоқда. Ахир улар ОНА эмасми буни қандай тушуниш мумкин. Бу каби жиноятларни олдини олишда турли ижтимоий қатламларимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бир ёқадан бош чиқариб кўмаклашса нур устига аъло нур бўларди.
Ш. ХОЛИЯРОВ,
туман ИИБ ходими