Давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ бўлимлари томонидан фуқароларнинг бевосита жойлардаги учрашув ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлари асосида туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.
Бу борадаги ишларни агентликнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ана шундай юртдошларимиз орасида аллақачон 20-30 ҳатто 50 ёшни ортда қолдирган инсонларнинг борлигига ҳам гувоҳ бўлаяпмиз.
Куни кеча тумандаги Бўстон, Жалоир маҳаллаларида истиқомат қилувчи бир нечта фуқароларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.
Ш. АБДУЛЛАЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси