«ОЛТИН КУЗ” ҚУВОНЧ УЛАШДИ

Фан ойликлари педагогларнинг иш тажрибаларини оширса, ўқувчиларда билим самарадорлигини ривожлантиради. Шунинг учун 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида фан ойликларига қизиқиш билан муносабатда бўлинмоқда. Ноябрь ойи – Рус тили ва адабиёти фан ойлиги доирасида “Олтин куз” тадбири ўтказилди. 2, 5, 6 синф ўқувчилари иштирокида тайёрланган тадбир дастури намойиш қилинди. “Беш муҳим ташаббус”да ифодаланган йўналишлар бўйича кўрик-танловлар ўтказилди. Бошқотирма саволларга жавоблар топилди. Шоирларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотларни айтди. Асарларидан намуналар ўқиди. 2 синф ўқувчиси Хуррамова Эъзоза мусиқа садоси жўрлигида “Калинка” рақсини ижро этди. 6 синф ўқувчилари ўртасидаги савол-жавоблар ҳам яхши таассурот қолдирди.
Холида МАМАТҚУЛОВА,
24-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси