Панд берган ҳаридор

 

Мансур Туранов асли Шўрчилик бўлиб, ўттизни қораласа-да, бир ерда ишлашдан кўра, “қора бозор”ни “обод” қилишни афзал билди.
Шўрчи туманидаги “Деҳқон озиқ-овқат бозори” атрофида уни таниш-билишлар кўп учратадиган бўлишди. Қўлида ихчам латта сумка. Унинг навбатдаги савдоси эса, бароридан келмади – қонунга хилоф фаолиятига қонун йўли билан чек қўйилишига асос бўлди.
Одатдагидек, бозорга келганида, унинг ёнига бир киши келиб, ўзидаги хориж валютасини айирбошлаш ниятидалигини билдирди. Албатта, Мансурга ҳам шу керак. У қонун ва виждон амрига зид ҳолда валютанинг асл қимматини орттириб кўрсатди. Ҳар бир АҚШ доллари 10200 сўмдан баҳоланди. Харидордаги 25 млн. 500 минг сўм зум ўтмай 2500 АҚШ долларига айирбош қилинди. Аммо унинг бу савдоси бароридан келмади. У иссиқ изида-жиноят устида қўлга олинди. Айбдор қонун билан тегишли жазосини олди.
Мамлакатимиздаги валютанинг қонундан ташқари айланмасига барҳам бериш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Албатта, бу борада Мансурга ўхшаганлар қадамларини уйлаб, босишса, фойдадан ҳоли бўлмайди.
Т. Маматхакимов,
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи
Ж. Олимқулов,
Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлим инспектори