ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Тумандаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида Республика фан олимпиадасининг иккинчи туман (шаҳар) босқичи жараёнлари бўлиб ўтди. Олимпиада беллашувларида тумандаги 84 та умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 10 ва 11-синф ўқувчиларидан жами 2684 нафар иштирокчилар 18 турдаги фанлар бўйича ўзаро беллашишди. Беллашув жараёнларида шаффофликни таъминлаш мақсадида туман миллий гвардия, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси ходимлари шунингдек, 48 нафар аудитория кузатувчи ва назоратчилари, 84 нафар ҳакамлар ҳайъати ҳамда ташкилий қўмита аъзолари жалб қилинди.