БАЙРОҒИМИЗ ФАХРИМИЗ

Дунёнинг исталган мамлакатини унинг байроғи орқали таниймиз. Байроқ худди инсон чеҳраси мисол, ўзида мамлакатнинг турмуши, ўтмиши ва бугуни ҳақида дастлабки ва кўпинча аниқ тасаввурларни тақдим этади.
18-ноябрь Ўзбекистоннинг миллий рамзларидан бири давлат байроғи қабул қилинган кун. Бу йил Ўзбекистон байроғининг халқаро майдонда ҳилпираб турганига 29 йил бўлди.
Байроқ ҳақида сўз юритар эканмиз тарихнинг у ҳақидаги маълумотлари билан қизиқамиз. Аввал байроқлар фақатгина хабарлашиш, сигнал бериш каби мақсадларда ишлатилган. Мамлакатлар ўз байроқларига эга бўлишлари эса, ўрта асрларда урушларда икки тараф бир-биридан фарқланмоқ учун байроқ ишлатишган. Шундай қилиб ҳар бир мамлакатнинг ўз байроғи пайдо бўла бошлаган.
Христафор Колумб даврида ҳар бир кема қайси мамлакатга мансуб эканлигини билдириш учун ўзлари билан байроқ олиб юришлари мажбурий эди. Бунинг натижасида ҳозирги кунимиздаги байроқ системаси яралган.
Европа давлатлари орасида энг қадимги байроқлар Дания ва Швейцария давлатларининг байроқларидир.
Шубҳа йўқки, ўзбек халқи учун Ўзбекистон байроғиданда гўзалроқ ва юксакроқ туғ йўқ.
Ҳилола Эсонова,
тумандаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси