Доим кўмакдамиз…

Маълумки, Ўзбекистон Ресқпубликасининг Қонунига асосан ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади.
Анъанага кўра, ҳар йили касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда унинг корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда байрам арафасида тантанали тадбирлар ташкил этилиб, уларда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида бошқаларга ўрнак кўрсатаётган фидойи касб эгаларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатларини эътироф этишга алоҳида эътибор қаратиб келинади.Туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўзининг самарали меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган фаол ходимлар ҳамда меҳнат фахрийларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.Барчамизга маълумки, 11 ноябрь кунини касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар 11 ноябрни «Ўзбекистонда касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилишди. Бундай эътибордан руҳланиб барча касаба уюшма ходимлари янада шижоат билан фаолият олиб борамиз. Қўлимиздан келганча жамоа аъзоларига ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаймиз.
Дилшода
Шойимқулова,
туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси